21.10.2021 14:33
2750
10 йиллик тарихни такрорлаётган «Насаф». Қаршидаги аншлаг, тўпурар Норчаев ва финалчиларни табриклаган Зойир Мирзаев 

ОФК кубоги яримфинали доирасида «Насаф» Қаршида Ҳонконгнинг «Ли Ман» жамоасини қийинчилик билан мағлуб этиб, финалга йўлланма олди.

«Марказий» стадионда 10 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари рақибни биринчи бўлимда мағлуб этишди – 2:0. Иккинчи бўлимда эса рақиб иккита гол билан устунлик қилиб, фарқни йўққа чиқарди – 2:2. Асосий вақт дуранг билан тугагач, қўшимча бўлимларнинг 105-дақиқасида Андрия Калудерович ажойиб зарбаси билан стадионни ларзага келтирди – 3:2.

Ушбу гол якунда «Насаф»га ОФК кубоги финали йўлланмасини тақдим этди. Қарши клуби турнирдаги 2011 йилги чемпионлигидан 10 йил ўтиб, ўз тарихида иккинчи марта ОФК кубогида ғолиб чиқиш имкониятига эга. 

Баҳсдан кейин Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев майдонга тушиб, ОФК кубоги финалчисини қутлашди.

Шу куни турнирдаги 7-голини киритиб, ОФК кубогининг энг яхши тўпурари бўлиб турган Ҳусайн Норчаев трибунадаги мухлисларнинг илтимосига йўқ демай, бирга суратга тушди.

Қуйида Tribuna.uz мухбирининг Қаршидаги ўйиндан фотогалереясини томоша қилинг:

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар