20.10.2021 17:23
2378
Ўзбекистон Кубоги. «Пахтакор» «Олимпик»ни қийинчилик билан енгиб, яримфиналга йўл олди

Ўзбекистон Кубогида чоракфинал беллашувлари бошланди. 

Ушбу босқич доирасидаги илк беллашув «Олимпик» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва унда амалдаги Суперлига чемпионлари 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди. 

Ғалаба орқали «шерлар» мамлакат кубоги яримфиналига йўл олишди. Ушбу баҳсда Питер Ҳюистра шогирдлари «Бунёдкор» — «Сурхон» қарама-қаршилиги ғолибига қарши кураш олиб боради. 

Ўзбекистон Кубоги. Чоракфинал
20 октябр, чоршанба.
«Олимпик» — «Пахтакор» 0:1

Гол: Аброр Исмоилов 64'

«Олимпик»: Назаров, Бегимов, Жўрақўзиев (Жиянов, 65), Абдуманнонов, Турсунов (Рустамхонов, 65), Иброҳимов (Мухторов, 67), Бўриев, Ҳамиджонов, Одилов (Мамасиддиқов, 74), Тоиров, Анваров (Содиқов, 67). 

«Пахтакор»: Қувватов, Азмиддинов (Козак, 79), Аъзамов, Анзур Исмоилов, Сайфиев, Аброр Исмоилов, Муҳиддинов (Собирхўжаев, 51), Ҳамдамов (Турғунбоев, 79), Холматов (Эркинов, 51), Черан, Матич (Темиров, 86).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар