20.10.2021 11:15
6275
Симеоне Клопп билан қўл сиқишмагани ҳақида: «Уларнинг маданияти бошқа ва мен бу анъанани ёқтирмайман»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (2:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Қийин ўйин эди. Рақиб ажойиб ўйнади. Улар одатда катта фарқ билан ғалаба қозонишади.

Ўйинни хоҳлаганимиздек бошламадик, лекин ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг режалаштирганимиздек ўйнай бошладик. Устунликка эга бўлиш учун имкониятлар бор эди. Кўплаб имкониятларга эга бўлдик, аммо дарвозабон қутқариб қолди.

Жамоа камчиликда қолганига яхши жавоб берди. Четлатиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмадик, ҳакам эса кўрди. 

Клопп билан қўл сиқишмаслик? Одатда ўйиндан кейин рақиб мураббийлари билан қўл сиқишмайман. Буни қилиш керак, деб ўйламайман. Бу одат менга ёқмайди. Кимдир доим ўйиндан норози бўлади. Улар бошқа маданиятга эга ва мен бу анъанани қўллаб-қувватламайман. Аммо кейинги сафар Клоппга, албатта, салом бераман», – дея Симеоненинг сўзларини келтиради Маrca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар