20.10.2021 15:20
2890
«Ньюкасл» Стив Брюсни истеъфога чиқарди

Клуб хабарида айтилишича, томонлар келишувни икки томонлама розилик билан ўзаро бекор қилишга қарор қилган. Янги бош мураббий номи тез орада эълон қилиниши билдирилган.

Маълумот учун, 60 ёшли Брюс 2019 йилдан буён «Ньюкасл»да фаолият юритаётган эди. Клуб англиялик мутахассис қўл остидаги сўнгги икки мавсумда 12 ва 13-ўринларни эгаллаганди. 

АПЛ сўнгги туридаги «Тоттенҳэм»га қарши учрашув (2:3), Брюснинг мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинга айланди. 

«Ньюкасл» АПЛ 8-туридан кейин 3 очко билан 19-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, клубнинг саудиялик хўжайинлари янги бош мураббий сифатида Рожерс, Жеррард, Эмери сингари мураббийлар номзодини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар