20.10.2021 17:58
16108
Теглар
Мбаппе «ПСЖ»даги асосий пенальтичи кимлигини айтди

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоадаги асосий пенальтичи ким эканини айтди. Кеча бўлиб ўтган «Лейпциг»га қарши ЕЧЛ ўйинида Месси «ПСЖ»нинг биринчи пенальтисини голга айлантирган, иккинчи пенальтидан эса Мбаппе аниқ фойдалана олмаганди.

«Пенальти бўлдими, уни Месси тепади, тамом. У дунёнинг энг яхши футболчиси. Месси биз билан ўйнаётганининг ўзи катта омад.

Иккинчи пенальтида у менга теп, деди ва мен тепдим. Бу ерда қандайдир қоида йўқ, бу ҳурмат масаласи», деб Мбаппенинг сўзларини келтирмоқда L'Equipe.

19 сентябр куни Франция чемпионати доирасидаги «Лион»га қарши ўйинда «ПСЖ» сафида пенальтини Неймар тепганди. Ўша вақтда Месси ҳам, Мбаппе ҳам майдонда эди. Шундан кейин жамоанинг асосий пенальтичиси Неймар, иккинчи пенальтичи Мбаппе ва Месси фақатгина учинчи пенальтичи экани айтилганди.

«ПСЖ»нинг асосий пенальтичиси номига яна бир даъвогар Серхио Рамос ҳали майдонга тушгани йўқ.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар