20.10.2021 10:48
947
Анчелотти: «Мукаммал ўйин. Сўнгги мағлубиятларга тўғри муносабатда бўлиш муҳим эди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Шахтёр»га (5:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жамоамизда катта амбициялар бор. Мукаммал ўйин бўлди. Охирги мағлубиятларга тўғри муносабатда бўлиш жуда муҳим эди ва биз ҳаммасини тўғри қилдик. Ўйин сифати жуда юқори эди ва биз тезликни охиригача ушлаб турдик. 

Винисиус ўз вазифасини бажарди, қолганлар ҳам жуда яхши ўйнашди. Ҳар бир футболчининг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Винисиус ҳозир ўзига ишонган. У – ҳали ҳам янги нарсаларни ўрганишда давом этаётган ажойиб ёш ўйинчи», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Марcа.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар