19.10.2021 12:12
2258
Теглар
Суперлига 23-тур ҳакамлари эълон қилинди. «Сўғдиёна» - «Пахтакор» ўйинини Агишев бошқаради

21-25 октябрь кунлари Суперлигада 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Тур доирасидан ўрин олган беллашувларда қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боради.

Турнир пешқадами «Пахтакор»нинг 2-ўриндаги жамоа «Сўғдиёна»га қарши Жиззахдаги учрашувини Вадим Агишев бошқариб боради. 

Эътиборлиси, ўтган турда «Пахтакор» - «Қизилқум» (4:2) учрашувида бош ҳакам сифатида ишлаб, Навоий клуби дарвозасига иккита пенальти белгилаган Фирдавс Норсафаров бу турда бирорта ўйинга тайинланмаган. Меҳмонлар устози Ҳамид Актамов ўша ўйиндан кейин ҳакамлик устидан ЎФАга шикоят хати ёзилишини маълум қилганди.

«Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:1) ўйинида эса мезбонлар футболчиси Сардор Теляковга ўта қўпол ҳаракати учун қизил карточка кўрсатмаган Акобирхўжа Шукуруллаев эса «Сурхон» - «Қизилқум» учрашувига тайинланган.

Суперлига. 23-тур
21 октябрь, пайшанба
МЕТАЛЛУРГ – ОКМК
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Давронбек Акмалов
Назоратчи: Арслон Хотамов
VAR ҳаками: Элёр Турсунов
VAR ассистенти: Бахтиёрхўжа Шавкатов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

22 октябрь, жума
СУРХОН – ҚИЗИЛҚУМ
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Артём Калинин, Алишер Усмонов, Комилжон Расулов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Жамшид Имамов

БУНЁДКОР – ТУРОН
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Найим Қосимов
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Аббос Аҳроров

23 октябрь, шанба
ҚЎҚОН-1912 – ЛОКОМОТИВ
Ҳакамлар: Зокиржон Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов, Тимур Галеев, Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

МАШЪАЛ – НАВБАҲОР
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Шухрат Ражабов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Александр Давиденко

24 октябрь, якшанба
СЎҒДИЁНА – ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Олимжон Абдувосилов, Александр Сидоров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Бекзод Арипов

25 октябрь, душанба
АНДИЖОН – НАСАФ
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Султонмурод Абдураҳмонов
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар