19.10.2021 17:22
11775
Манба: «МЮ» Роналду тавсиясига кўра Зидан билан музокара бошлади

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқариб, ўрнига Зинеддин Зиданни таклиф қилиши мумкин.

Испаниянинг El Chiringuito нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду тавсиясига биноан Зинеддин Зидан билан музокарага киришган. Португалиялик юлдуз «Реал»даги собиқ устозини Манчестерда кўришни истамоқда. Франциялик мутахассис ҳам «МЮ»дан таклиф тушган тақдирда кўриб чиқишга тайёр.

Инглиз нашрлари эса клуб раҳбарияти Сульшерга ишонч билдираётгани ҳақида хабар қилмоқда.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» сўнгги 5 ўйинида бор йўғи битта ғалабага эришди. Клуб АПЛ 8-туридан кейин 14 очко билан 6-поғонадан жой олган. Клубни олдинда «Аталанта» (20 октябрь) ва «Ливерпуль»га (24 октябрь) қарши учрашувлар кутиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Зидан ўтган мавсум якунлангач, «Реал»ни тарк этган эди. У ҳозирда ишсиз ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар