19.10.2021 09:29
328
Теглар
АПЛ. «Арсенал» дербида 90+5-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Арсенал» Лондон дербисида «Кристал Пэлас» билан жанговар дуранг қайд этди. 

Обамеянг тезкор голи билан ҳисобни очганига қарамай, «тўпчилар» афсонаси Патрик Виейра бошқарувидаги меҳмонлар Бентеке ва Эдуарднинг голлари эвазига вазиятни ўз томонларига оғдириб олишди. 90+5-дақиқада эса Ляказетт жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Арсенал» 11 очко билан 12-поғонага кўтарилди. «Кристал Пэлас» 8 очко билан 14-ўринда бормоқда.

АПЛ. 8-тур
Арсенал — Кристал Пэлас 2:2

18 октябрь, «Эмирейтс»
Голлар: Обамеянг (8), Ляказетт (90+5) — Бентеке (50), Эдуард (73).
Арсенал — Рэмсдэйл, Томиясу, Уайт, Габриэль, Тирни, Парти (Мартинелли, 81), Эдегор (Ляказетт, 67), Пепе, Смит-Роу, Сака (Локонга, 46), Обамеянг. 
Кристал Пэлас — Гуаита, Геи, Уорд, Андерсен, Митчелл, Миливоевич (Куяте, 67), Макартур, Галлаҳер, Айю (Олисе, 71), Бентеке, Эдуард (Томкинс, 83).
Огоҳлантиришлар: Сака (42), Макартур (42).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар