18.10.2021 11:24
3480
«ПСЖ» Икардини Агуэрога алмаштирмоқчи

«ПСЖ» «Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро билан шартнома имзоламоқчи. 

Париж клуби 33 ёшли аргентиналик учун ҳужумчиси Мауро Икардини беришга тайёр, деб ёзади El Nacional.

Манбага кўра, «Барселона» бу таклифга қизиқиш билдирмаяпти.

Агуэро Каталония клубига ўтган ёзда эркин агент сифатида қўшилди. У «Барса»да ҳамюрти Лионель Месси билан ўйнамоқчи эди, аммо Лео «ПСЖ»га ўтиб кетди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар