18.10.2021 18:47
3687
Неймар «ПСЖ» - «Лейпциг» учрашувини ўтказиб юборади

«Пари Сен-Жермен» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Лейпциг»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

«Неймар Бразилия миллий жамоаси ихтиёридан клуб сафига қўшилганидан кейин сон мушакларида оғриқ сезмоқда. Шу боис у сафга қайтиш олдидан тикланиш жараёнини ўтказади», - дея ёзилади клуб хабарида.

Неймардан ташқари, Серхио Рамос ҳам майдонга тушмаслиги аниқ. Бернат, Вейналдум, Вератти аллақачон сафга қайтган бўлса, чемпионат доирасидаги жума кунги ўйинда майдонга тушмаган Лионель Месси ҳам «Лейпциг»га қарши баҳсга тайёр.

Маълумот учун, «Пари Сен-Жермен» — «РБ Лейпциг» учрашуви 19 октябрь куни «Парк де Пренс» стадиони ўтказилади. Учрашув соат 23:59да бошланади. «ПСЖ» 2 ўйиндан кейин 4 очко билан пешқадам бўлса, «Лейпциг» очкосиз сўнгги 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар