18.10.2021 11:52
3927
Моуриньо: «Ғалабага лойиқ жамоа ютқазди»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 8-туридан ўрин олган «Ювентус» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Айтишим мумкинки, бугун мен ажойиб «Рома»ни кўрдим. Буни кийиниш хонасида футболчиларга ҳам айтдим. Ҳа, биз мағлубият ва ноль очко ҳақида гапиряпмиз, лекин «Рома» ҳар томонлама ажойиб эди.

Жасорат ва ишончни кўрдим. Шубҳасиз, мағлубият қолади, аммо сиз лойиҳага, жамоанинг вақт ўтиши билан ўсишига қарашингиз керак. Ғалабага лойиқ жамоа ютқазди.

Пенальти ҳақида изоҳ бермоқчи эмасман. Буни экспертларга қолдираман. Ҳозирча такрорни кўрганим йўқ. Мен жамоам нима қилаётганига эътибор қаратмоқчиман», – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар