18.10.2021 15:43
2276
Мхитарян «Ювентус»га қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди

«Рома» яримҳимоячиси Генрих Мхитарян А Серия 8-тури доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйинда (0:1) ишлаган ҳакамлар гуруҳини танқид қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлими якунида учрашув бош ҳаками Даниэле Орсато Тэмми Абраҳамнинг голини инобатга олмай, унгача ўйин қоидаси бузилганини билдириб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Жарима тўпидан эса Жордан Верету фойдалана олмаганди.

«Пенальти белгиланган ҳолатда ҳакам нега вазият якунланишини кутмади? Офсайд бўлган вазиятда ҳам кутишади, аммо бу ҳолатда дарҳол ҳуштак чалиниб, яққол голимиз ҳисобга олинмади. Нима бўлганини барча кўрди, бу ҳақда ортиқча гапиришни истамайман», - дейди Мхитарян ўйиндан кейин DAZN’га.

Маълумот учун, «Ювентус» ушбу ғалабадан кейин 14 очко билан 7-ўринга кўтарилган бўлса, «Рома» 15 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар