18.10.2021 11:55
988
Аллегри: «Менга 1:0 ҳисоби ёқади. Шчесни мавсумдаги хатоларини тўғрилади» 

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Cерия 8-туридан ўрин олган «Рома»га (1:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Менга 1:0 ҳисоби ёқади. Бу – яхши натижа. Қолаверса, яна нолга ўйнадик. 

«Рома» – техник жиҳатдан яхши жамоа. Улар бизга ўйиннинг бошидаёқ муаммо туғдиришди. Кейин гол урдик ва вақт ўтиши билан яхшироқ ўйнай бошладик. 

Футболчиларимиз қарши ҳужумда ўйнашга кўпроқ мос келади. Уларнинг устунлиги шундай. Тўпни назорат қилмоқчи бўлсак, секин ўйнаймиз. Муҳим ғалаба. Жадвалда яна юқориладик. 

Шчесни? У пенальтини қайтариб, мавсумдаги барча хатоларини бирданига тузатди. У жамоага фойда беради», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар