17.10.2021 09:53
2102
Сульшер: «4та гол ўтказиб юбордикми, демак, мен нотўғри қарорлар қабул қилганман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ 8-туридан ўрин олган «Лестер» (2:4) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Ўтказиб юборилган голларга қараб, улар даҳшатли эди, деб айта оламан. Бугунги ўйинимиз билан сафардаги мағлубиятсиз серияни давом эттиришга лойиқ эмасдик. 

Таркибни мен танлайман. Ҳарри Магуайр тайёр эмаслигини кўрсатди ва унинг таркибга киритилгани учун мен жавобгарман. 4та гол ўтказиб юбордикми, демак, мен нотўғри қарорлар қабул қилганман.

Сўнгги пайтларда яхши формада эмасмиз, жуда кўп очко йўқотдик. Эҳтимол, бизга ўзгаришлар керакдир. Бизга кўпроқ футболчилар керакми? Бизда яхши ўйинчилар жуда кўп, лекин ҳозир Фред ва Кавани йўқ.

Таркибдан баҳона қидирмоқчи эмасман. Топ-ўйинчилар майдонга тушишди, лекин керакли натижага эриша олмадик», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар