17.10.2021 11:32
4327
Невилл: «Майдонда бир вақтнинг ўзида Роналду, Фернандеш, Погба, Санчо ва Гринвуд ўйнайдиган жамоа ҳимоячиси бўлишни хоҳламасдим»

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл жамоанинг сўнгги пайтлардаги қониқарсиз натижаларига муносабат билдирди. 

«Муайян муаммолар бор. «Манчестер Юнайтед» етарли даражада эмас. Бир неча бор айтгандим: кучли жамоаларга қарши ўйинлар бошланиши билан қийинчиликлар пайдо бўлади.
Бу мавсумда ажойиб голлар бўлди, лекин умуман олганда жамоанинг ўйинларида «маза» йўқ. Улар тарқоқ ўйнашади ва яхши ташкиллаштирилган рақиб уларни ажратиб юборади. 

Мен бир вақтнинг ўзида майдонда Гринвуд, Санчо, Роналду, Погба ва Фернандеш ўйнайдиган жамоанинг ҳимоячиси бўлишни хоҳламасдим. Менга бу футболчилар ёқади, лекин улар бир пайтда ўйнаганида таркибда курашувчи ишчилар етишмайди», – дея Невиллнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар