17.10.2021 20:15
3641
Бундеслига. «Бавария» Леверкузенда «Байер»ни тор-мор этди, Левандовски ва Гнабрида дубль

Германия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» сафарда «Байер»ни тор-мор этди. Мюнхен клуби биринчи бўлимда 37 дақиқа ичида ўйин масаласини ҳал қилиб, 5та гол урди. Левандовски ва Гнабри дублга эришган бўлса, Мюллер ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда Шик ягона жавоб тўпини киритди. 

«Бавария» очколарини 19тага етказиб, 1-ўринга қайтди. 16 очкога эга «Байер» 3-поғонада қолди. 

Бундеслига. 8-тур
Байер — Бавария 1:5

17 октябрь, «Бай-Арена»
Голлар: Шик (55) — Левандовски (4,30), Мюллер (34), Гнабри (35, 37).
Байер – Градецки, Фримпонг (Бельараби, 64), Та, Коссуну, Баккер, Демирбай, Амири, Виртц (Рецос, 79), Шик (Аларио, 79), Диаби (Адли, 64), Паулиньо (Тапсоба, 46). 
Бавария – Нойер, Зюле (Ричардс, 72), Эрнандес, Упамекано, Дэвис (Станишич, 40), Горетцка (Забитцер, 46), Киммих, Мюллер (Коман, 64), Левандовски (Мусиала, 64), Гнабри, Сане.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар