17.10.2021 20:27
2439
АПЛ. «Тоттенҳэм» меҳмонда «Ньюкасл»дан устун келди, Кейн мавсумдаги илк голини урди

Англия чемпионатининг 8-турида саудиялик миллиардер қўлига ўтган «Ньюкасл» ўз майдонида «Тоттенҳэм»га имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда Уилсоннинг тезкор голига «шпорлар»дан Ндомбеле, Кейн ва Сон жавоб беришди. Ўйин якунида Дайер ўз дарвозасига тшп киритиб қўйди. 

Эътиборлиси, ушбу баҳсдаги гол лондонликлар сардори Кейн учун ушбу мавсумда Премьер-лигадаги биринчиси бўлди. 

Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар мухлиси юрак ҳуружига учрагани учун беллашув тўхтатилди. Мухлисга тиббий ёрдам кўрсатилиб, у шифохонага олиб кетилгач, ўйин давом эттирилди. 

«Тоттенҳэм» очколарини 15тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. Ғалаба нималигини билмаётган «Ньюкасл» 3 очко билан 19-поғонада қолди. 

АПЛ. 8-тур
Ньюкасл — Тоттенҳэм 2:3

17 октябрь, «Сент-Жеймс Парк»
Голлар: Уилсон (2), Дайер (89, автогол) — Ндомбеле (17), Кейн (22), Сон (45+3).
Ньюкасл — Дарлоу, Манкильо, Ласселес, Кларк, Ричи, Ҳэйден, Уиллок (Мерфи, 77), Лонгстафф (Шэлви, 60), Жоэлинтон, Сен-Максимен, Уилсон (Фрейзер, 77).
Тоттенҳэм — Льорис, Ромеро, Дайер, Эмерсон, Регилон, Ҳёйбьерг, Скипп, Моура, Ндомбеле, Сон, Кейн.
Четлатиш: Шелви (83).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар