16.10.2021 14:38
6531
Тухель: «АПЛ чемпионлиги учун яна бир даъвогар пайдо бўлди»

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель «Ньюкасл»нинг саудиялик инвесторлар томонидан харид қилинишига муносабат билдирди.

«Мен одамларда ушбу янги лойиҳа ҳақидаги саволларнинг кўплигини нормал қабул қиламан. Биз Премьер-лигага ишонамиз, улар лигани адолатли бошқара олишади. Улар «Ньюкасл»нинг сотилишига рухсат беришди ва бу тўғри қарор, деб умид қиламиз. 

Янги раҳбарлар инглиз футболида кўп нарсаларни англатади. Ўйлашимча, энди АПЛ ғолиблиги учун яна бир кучли жамоа шаклланиб боради. Улар юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилиши аниқ. 

Биз дунёнинг энг кучли лигасида ўйнамоқдамиз ва у кундан кунга қийинроқ кўриниш олмоқда», - деди германиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар