16.10.2021 19:03
2093
Суперлига. Аутсайдерлар баҳсида «Турон» «Сурхон» билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 22-тури доирасида «Турон» ўз майдонида «Сурхон»га қарши майдонга тушди.

Учрашувда ҳисоб термизликлар томонидан очилган бўлса-да, 2-бўлимда Фозил Мусаев мезбонларга бир очко келтирди – 1:1.

Натижада, «Турон» 13 очко билан сўнгги 14-ўринда қолган бўлса, «Сурхон» 18 очко билан «Андижон»ни ортда қолдириб, 12-ўринга кўтарилди.
 
Суперлига. 22-тур
«Турон» - «Сурхон» - 1:1
Ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Голлар: Фозил Мусаев 68, - 1:1.
«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Сардор Абдураимов (30.Синиша Бабич, 66), 7.Суннатилло Абдуллажонов (8.Суннатилла Эрматов, 66), 9.Ҳумоюн Муртозаев (14.Дониёр Исмоилов, 66), 10.Ихтиёр Тошпўлатов, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 43.Ким Бо Ёнг, 55.Деян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
«Сурхон»: 12. Рустам Нартаджиев, 4. Жавоҳир Соҳибов, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Ислом Тошпўлатов, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 10. Муродбек Бобожонов (14.Жасур Холтўраев, 63), 11. Зоҳир Пиримов, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 66. Беҳрўз Шайдулов, 80. Никита Павленко (23.Абдулазиз Юсупов, 54).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар