16.10.2021 08:20
7283
Теглар
Франция чемпионати. Мбаппенинг сўнгги дақиқалардаги голи «ПСЖ»га иродали ғалаба келтирди

Франция чемпионати 10-тури доирасидаги дастлабки учрашув «ПСЖ» ҳамда «Анжер» клублари ўртасида кечди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Фюльжени меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 69-дақиқада Перейра фарқни йўққа чиқарди. 87-дақиқага келиб эса Мбаппе пенальтидан фойдаланиб, Париж клубига иродали ғалаба келтирди – 2:1.

Қайд этиш жоиз, шу куни Месси ва Неймар сингари футболчилар стадионда бўлишса-да, Парижга миллий жамоалари ўйинидан кейин етиб келишгани боис, майдонга тушишмади. Яна бир бразилиялик ўйинчи Бернат эса қарийб бир йиллик танаффусдан сўнг жароҳатидан тикланиб, шу куни захирадан майдонга тушди.

«ПСЖ» 27 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Анжер» 16 очко билан ҳозирча 4-ўринда қолди.

Франция чемпионати. 10-тур
ПСЖ – Анжер 2:1

Голлар: 0:1 – 36 Фюльжени, 1:1 – 69 Данилу Перейра, 2:1 – 87, пенальти Мбаппе.
ПСЖ – Доннарумма, Дагба (Ҳакими, 72), Керер, Кимпембе, Диалло (Бернат, 63), Эррера (Дракслер, 72), Данилу Перейра, Верратти, Икарди, Мбаппе (Эбимбе, 90), Рафинья (Вейналдум, 63).
Анжер – Бернардони, Манко, Траоре, Тома, Кабо, Мангани, Менди, Фюльжени (Баокен, 77), Капель, Чо (Браими, 64), Буфаль (Унаи, 77).
Огоҳлантиришлар: Капель (85), Верратти (90).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар