16.10.2021 11:43
2775
Бензема: «Класико – футболдаги энг яхши ўйин сифатида қолмоқда. Майдонда кимлар ўйнаши муҳим эмас»

«Реал» форварди Карим Бензема «Барселона»га қарши бўлажак ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

«Класико – футболдаги энг яхши ўйин сифатида қолмоқда. Кимлар майдонга тушаётгани, ким кетиб, кимлар келгани муҳим эмас. «Реал» - «Барса» - тарихий воқеа. Бу тўқнашувда ҳар доим номлар ўзгариб келган. Аввал Зидан, Роналдиньо, Роналдо, Это’О ўйнарди, кейин эса уларнинг ўрнига янги номлар пайдо бўлганди. Шу боис, бу баҳс номлар билан эмас, ҳар доим «Реал» - «Барса» қарама-қаршилиги сифатида эътиборда бўлади.

Класико учун қулай фурсат йўқ. «Барса» сингари топ-клуб бир ўйинда яхши ўйнай олмаслиги мумкин, аммо муҳим ўйинда ўзига кела олади. Бу шундай баҳски, рақиб қандай ҳолатда бўлишидан қатъи назар ўйинга енгил қараб бўлмайди», - дейди Бензема Marca билан суҳбатда.

Маълумот учун, «Эль-Класико» Ла Лига доирасида 24 октябрь куни Мадридда ўтказилади. «Реал» 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Барса» бир ўйин захирасига эга бўлиб, 12 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар