15.10.2021 19:48
2425
Теглар
Педри, Камавинга, Беллингем, Гринвуд – Golden Boy совринига даъвогар топ-20ликда

Tuttosport нашри 21 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчига топшириладиган Golden Boy совринига даъвогар якуний 20 нафар футболчидан иборат рўйхатни эълон қилди.

Унга кўра қуйидаги футболчилар соврин учун даъвогарлар рўйхатидан жой олган:

Карим Адейеми («РБ Зальцбург»), Жуд Беллингем («Боруссия» Дортмунд), Эдуардо Камавинга («Реал»), Шарль де Кетеларе («Брюгге»), Гави («Барселона»), Брайан Хиль («Тоттенҳэм»), Райан Гравенберх («Аякс»), Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Даниэль Мальдини («Милан»), Жамол Мусиала («Бавария»), Нуну Мендеш («ПСЖ»), Педри («Барселона»), Роберто Пикколи («Аталанта»), Йереми Пино («Вильярреал»), Жованни Рейна («Боруссия» Дортмунд), Родриго («Реал»), Букайо Сака («Арсенал»), Флориан Виртц («Байер»), Вильям Салиба («Марсель»), Юрриен Тимбер («Аякс»).

Нашр ўз анъанасига кўра, номинация ғолибини ноябрь ойида эълон қилади. Ўтган мавсум ушбу соврин «Боруссия» форварди Эрлинг Ҳоландга насиб қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар