15.10.2021 21:20
16909
Манба: Зидан АПЛ клуби таклифини рад этди

«Ньюкасл» клубининг янги раҳбарлари қишки трансфер ойнасидан олдин жамоа мураббийлар штабида ўзгаришга қўл урмоқчи.

The Mirror хабарига кўра, клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи Стив Брюсни яқин кунлар ичида истеъфога чиқармоқчи. Унгача эса унинг ўрнига янги номзодлар билан музокара олиб боришмоқда. Қайд этилишча, клубнинг саудиялик эгалари ҳозирда ишсиз бўлган Зинеддин Зиданга таклиф билан чиққан, аммо франциялик мутахассис «Ньюкасл» таклифини рад этган. «Реал» собиқ бош мураббийи 2021 йил якунига қадар мураббийлик фаолиятига қайтмоқчи эмас.

Аввалроқ, «Ньюкасл» Антонио Контега таклиф билан чиққани, италиялик мутахассис рад жавобини бергани ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, «Лестер» устози Брендан Рожерс ҳам таклифга қарамай, клубини ўзгартириш нияти йўқлигини айтган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар