15.10.2021 15:52
12334
Клопп миллиардерга айланган «Ньюкасл» ҳақида гапирди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Ньюкасл»нинг саудиялик инвесторлар томонидан харид қилинишига ўз муносабатини билдириб ўтди. 

«Мен ушбу вазият ҳақида АПЛ раҳбари Ричард Мастерсдан расмий муносабат кутгандим, лекин бу амалга ошмади. Бу кишини безовта қиладиган жиддий мавзу. 

«Ньюкасл»даги ўзгаришлар Англияда яна бир янги куч пайдо бўлганини англатади. Ҳамма нарсани ҳам пулга сотиб олиб бўлмайди. Уларда хато қарорлар учун ҳам, тўғрилари учун ҳам пул бўлади. АПЛ, келинглар, синаб кўрамиз, қабилида иш кўргандек кўринди. 

Энди Англияда учинчи миллиардер клуб пайдо бўлди», - деди германиялик мураббий.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар