15.10.2021 13:42
21482
Элдор Шомуродов Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингида 3 поғона юқорилади

Германиянинг Transfermarkt портали бугун, 15 октябрь куни Осиённиг энг қимматбаҳо ўйинчилари янги рейтингини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов рейтингда ўсишга эришган. Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо футболчиси бўлиб турган 26 ёшли форварднинг трансфер қиймати 7 миллион евродан 14 миллион еврога кўтарилган.

Бу ўсиш Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчилари рейтингига ҳам таъсир қилган. Бунгача 7 миллион евро нарх билан 9-ўринда бўлган Шомуродов трансфер баҳоси икки баравар ошгач, 6-ўринга кўтарилиб олди.

Янги рейтингда ҳам қитъамизнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси сифатида «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин кўрсатилган. Жанубий Корея миллий жамоаси сардори 85 миллион еврога баҳоланган. «Зенит» клуби ва Эрон миллий жамоаси форварди Сардор Озмун 25 миллион евро нарх билан ҳамон 2-ўринда бўлса, «Айнтрахт» ҳамда Япония миллий жамоаси ҳужумкор яримҳимоячиси Даичи Камада ҳам шунча нарх билан учликдан жой олган. 

Шомуродовдан олдинги икки ўриндан эса «Арсенал»нинг япониялик ҳимоячиси Такеҳиро Томиясу (20 млн евро) ва «Порту»нинг эронлик ҳужумчиси Меҳди Тореми (16 млн евро) қайд этилган.

Элдордан кейинги 7-ўринда эса 12 миллион евро трансфер қиймати билан «Ливерпуль»нинг япониялик футболчиси Такуми Минамино бормоқда. 

Қитъанинг топ-10 энг қимматбаҳо ўйинчилари сафига Ҳе-Чан Хван (Вулверҳэмптон, Ж.Корея, 11 млн евро), Ватару Эндо (Штутгарт, Япония, 10 млн евро) ва Такефусу Кубо (Мальорка, Япония, 10 млн евро) жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ёзги трансфер ойнасида «Женоа»дан 17 миллион евро трансфер пули эвазига «Рома» сафига қўшилган эди. Элдор А Серияда 6 ўйинда майдонга тушиб, 2та ассистга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар