14.10.2021 15:23
5132
Серхио Агуэро: «Месси билан бирга ўйнаш мақсадида «Барса»га келгандим»

«Барселона»га ёзги трансферлар ойнаси вақтида кўчиб ўтган Серхио Агуэро каталонияликлар таркибига келиб қўшилиш тафсилотларини гапириб берди. 

«Барселона» билан шартнома имзолаганимдан афсусдаманми? Йўқ. Келинг, очиғини тан олайлик, қайси футболчи «Барса»да ўйнашни хоҳламаслиги мумкин? Ўйлайманки, дунёдаги жуда кўплаб футболчилар буни истайди.  Клубда қандай вазият ҳукмрон бўлмасин, бу ўзгармайди. 

Мен Месси билан бирга ўйнаш мақсадида бу ерга келгандим. Шунда биз клубни янада кучайтира олардик. Менга қўнғироқ қилишганда қанча тўлашларидан қатъи назар қўлимдан келганча жамоага ёрдам беришга қарор қилгандим. 

Мессининг кетишини билгач, шок ҳолатига тушиб қолдим. Ишонгим келмади. Ўша шанбада унинг уйига бориб, бўлган воқеаларни унутишга ёрдам беришга уриндим. Унинг ҳолатини кўриб тургандим. Леони чалғитиш мақсадида унга киберспортдаги жамоам ҳақида гапириб бердим», - дейди аргентиналик футболчи. 

Эслатиб ўтамиз, Агуэро «кўк-анорранглилар» сафида расмий ўйинларда ҳали майдонга тушмади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар