14.10.2021 12:52
1098
«Сан-Паулу» Эрнан Креспони истеъфога чиқариб, ўрнига Рожерио Сенини бош мураббий этиб тайинлади

Бразилия миллий жамоаси собиқ дарвозабони, 2002 йилги жаҳон чемпиони Рожерио Сени «Сан-Паулу» клуби бош мураббийига айланди.

Бразилиялик машҳур тўпурар-дарвозабон жамоадан истеъфога чиқарилган аргентиналик собиқ футболчи Эрнан Креспо ўрнига бош мураббий этиб тайинланди. Сени билан 2023 йилга қадар шартнома имзоланган.

Креспо 2021 йилнинг февраль ойидан буён «Сан-Паулу»ни бошқараётганди. Клуб айни дамда Бразилия А Сериясида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, ўз вақтида «Сан-Паулу» дарвозасини қўриқлаган Сени 2017 йилда ҳам ушбу жамоа бош мураббийи сифатида ишлаган эди. Рожерио футболчилик фаолияти давомида 131та голга муаллифлик қилиб, ФИФА томонидан энг кўп гол киритган дарвозабон сифатида эътироф этилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар