14.10.2021 15:40
3268
Почеттино Рамоснинг ҳолати ҳақида маълумот берди

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Серхио Рамоснинг ҳолати ҳақида маълумот берди. 

«Рамос ҳали умумий гуруҳ машғулотларида шуғуллангани йўқ. Лекин у бунга жуда яқин. Умид қиламизки, у тез орада тикланиб, жамоамизга ёрдам беришга шай бўлади. Унинг тикланишидан хотиржаммиз. 

У — буюк чемпион. Ҳеч ким Серхионинг иқтидорига шубҳа қилиши мумкин эмас. Ҳа, ҳозир унинг энг кучли даври эмас. Бироқ у барибир кучли. 

Ўйлайманки, у Испания миллий жамоасига ҳам қайта олади. Аммо бу Луис Энрикега берилиши керак бўлган савол. Рамос яхши формада бўлса, дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бирига айланишига шубҳа йўқ», - деди аргентиналик мутахассис. 

Аввалроқ, испаниялик ҳимоячининг «Анже» ва «Лейпциг»га қарши беллашувларни ўтказиб юбориши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар