14.10.2021 09:40
3073
Почеттино: «Олтин тўп»ни Мессига берган бўлардим. Левандовски ва Роналдуни учликка киритаман»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг фикрича, «Олтин тўп» Лионель Мессига берилиши керак.

«Совринни Мессига берган бўлардим. У менинг қўл остимда тўп сураётгани учун эмас, бундай бўлмаган тақдирда ҳам айнан Мессига овоз берган бўлардим. Шубҳасиз, у «Олтин тўп»га муносиб.

Кейинги ўринларга Роберт Левандовски ва 3-ўринга Криштиану Роналдуни қўйган бўлардим», - дейди Почеттино. 

Маълумот учун, ушбу футболчилар France Football томонидан 30талик рўйхатга киритилган. Тақдирлаш маросими 29 ноябрь куни Парижда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар