14.10.2021 16:01
2775
Педри «Реал»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Барселона» яримҳимоячиси Педри Испания миллий жамоаси сафидан жароҳат билан қайтди, дея хабар бермоқда Sport.es.

Манбанинг ёзишича, 18 ёшли футболчи сонидан шикастланган. Клуб шифокорлари бош мураббий Роналд Куманга Педрининг яқин 10 кун ичида жамоага ёрдам бера олмаслигини маълум қилган.

Шу тариқа, «Барса» яримҳимоячиси Ла Лига доирасидаги «Валенсия» (17 октябрь) ва Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Динамо Кеев»га (20 октябрь) қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Қайд этилишича, Педри 24 октябрь куни «Реал»га қарши учрашувгача сафга қайтиши кутилмоқда, аммо бу унинг жароҳатдан қай даража тез тикланишига боғлиқ.

Маълумот учун, Педри 2021/22 йилги мавсумда «Барса» сафида 4 ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар