14.10.2021 16:11
2312
Милитао «Реал»нинг «Барса» ва «Шахтёр»га қарши ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин

«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао Бразилия миллий жамоасидан клуб ихтиёрига жароҳат билан қайтди.

Бразилиялик ҳимоячи ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Бразилия – Колумбия (0:0) учрашувида оёқ мушакларини шикастлаб олгани маълум бўлди. 

Marca хабарига кўра, 23 ёшли футболчи жароҳати сабабли Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «Шахтёр» (19 октябрь) ва Ла Лига доирасидаги «Барселона»га (24 октябрь) қарши ўйинларда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, Милитао Ла Лига жорий мавсумида тўлиқ 8 ўйинда майдонга тушган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар