14.10.2021 16:03
2194
Маурисио Почеттино: «ЕЧЛда «Челси фаворит»

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино УЕФА Чемпионлар Лигасида ким фаворитлиги ҳақида фикр билдирди. 

«ПСЖ» учун ЕЧЛда ютиш орзу бўлиши керак, мажбурият эмас. Футболчилар буйруқ асосида ўйнай олмайди. Улар ўз хоҳиши ва ғалабага бўлган интилиши орқали натижаларга эришиши керак. 

ЕЧЛда фаворит — «Челси». Сабаби, улар аввалги мавсумда чемпион бўлишди. «ПСЖ» эса рақобатчи ролида. Улар ҳам таркибни кучайтиришдику, тўғрими? Улар биздан ҳам кўпроқ пул сарфлашди», - деди Почеттино. 

Маълумот учун, парижликлар ЕЧЛ 2-тури якунларига кўра, 4 очко тўплаб, ўз гуруҳларида пешқадамлик қилишмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар