14.10.2021 14:15
816
Магуайр «МЮ»га «Лестер», «Аталанта» ва «Ливерпуль»га қарши баҳсларда ёрдам бера олмайди

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр АПЛ 6-тури доирасидаги «Астон Вилла»га (0:1) қарши ўйинда олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, манчестерликлар сардори жамоавий машғулотларга қайта олгани йўқ. Англиялик ҳимоячи АПЛ доирасида 16 октябрь куни ўтадиган «Лестер», ЕЧЛ 3-тури доирасидаги «Аталанта» (20 октябрь) ва «Ливерпуль»га қарши АПЛ доирасидаги ўйинларда (24 октябрь) жамоасига ёрдам бера олмайди.

Аввалроқ, «МЮ»нинг яна бир марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан Франция миллий жамоасидан жароҳат билан қайтгани ва у ҳам яқин ҳафталарда жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳақида маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар