14.10.2021 17:41
5762
Кувайт Осиё чемпионати-U23 саралаш ўйинларини қабул қила олмайдиган бўлди. Мезбонлик Ўзбекистонга топширилиши мумкин

Кувайт футбол ассоциацияси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасидаги «D» гуруҳи ўйинларини қабул қилиш режалаштирилган эди.

«Футболиум» каналининг ёзишича, КФА ушбу турнир баҳсларини қабул қила олмайдиган бўлган. Ушбу мамлакатда «D» гуруҳи ўйинлари – Саудия Арабистони, Бангладеш ва Ўзбекистон иштирокидаги учрашувлар ўтказилиши белгиланган эди.

Қайд этилишича, ОФК шошилинч равишда Кувайт ўрнига янги мезбон изламоқда ва Саудия Арабистони ва Ўзбекистонга ушбу турнирнинг «D» гуруҳ ўйинларини ўтказишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақага Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон Олимпия жамоаси тайёргарлик кўраётган эди. Шу сабабли Про лига «А» гуруҳининг сўнгги уч тур ўйини ноябрь ойига кўчирилган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар