14.10.2021 12:20
7818
«Бавария» Левандовски билан хайрлашса, Ҳоландни таклиф этади

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси форварди Эрлинг Ҳоланд клубни тарк этган тақдирда ҳам Бундеслигада қолиши мумкин.

Bild хабарига кўра, Мюнхен клуби жорий мавсум якунида Роберт Левандовски жамоани тарк этишга қарор қилса, «Бавария» унинг ўрнига Эрлинг Ҳоланд учун курашга қўшилади.

Манбанинг ёзишича, Мюнхен клуби Ҳоланднинг келишувида белгиланган 75 миллион евро товон пулини тўлашга тайёр. Шунингдек, трансфердан футболчининг агенти Мино Райола ва отаси ҳам ўз улушларини олишади.

Аввалроқ, Ҳоланд янги клубида 30 миллион евродан кам маош олмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Ҳужумчига «Челси», «Ювентус», «Пари Сен-Жермен», «Реал», «Барселона», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар