14.10.2021 17:43
1302
«Барселона» Педри билан янги шартнома имзолаганини расман эълон қилди

«Барселона» расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари жамоа яримҳимоячиси Педри Гонсалес билан янги шартнома имзоланганини маълум қилди. 

Янги келишувга кўра, испаниялик 18 ёшли футболчи 2026 йил июнига қадар каталонияликлар таркибида тўп тепади. Аввалроқ хабар қилинганидек, футболчининг янгиланган товон пули 1 млрд евро этиб белгиланди. 

Педри ўтган мавсумда «Барса» учун 53та ўйинда майдонга тушган ва жамоага Испания Қирол кубогини ютишда ёрдам берган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар