13.10.2021 12:14
947
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси Иордания пойтахти Амманда мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Уч кун аввал Малайзияга қарши йирик ғалабали ўйиндан фарқли равишда ушбу баҳсда бош мураббий Сречко Катанец икки нафар футболчи хизматидан фойдалана олмади – клуби сафига қайтган Жалолиддин Машарипов ва жароҳат олган Одилбек Ҳамробеков.

Ўйиннинг 30-дақиқасида ҳимоячи Ислом Қобиловнинг хатосидан кейин рақиб қарши ҳужумда ҳисобни очган бўлса, 56-дақиқада жарима тўпи узатмасидан сўнг фарқ иккитага етди. 83-дақиқага келиб иорданияликлар Элдор Суюнов дарвозасини учинчи марта ишғол этишди – 3:0.

Ушбу мағлубият Сречко Катанец мураббийлигида ўтган 3-ўйиндаги иккинчи ютқазиш бўлди. Бунгача миллий жамоа сентябрда Швецияга ютқазган (2:1), уч кун аввал Малайзияни мағлуб (5:1) этган эди. 

12 октябрь (сешанба)

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Иордания – Ўзбекистон – 3:0

Голлар: Файсал Баҳа 30, Ан-Насиб Абдуллоҳ 56, Ҳамза Ал-Дардеҳ 83.

Иордания: Ёзид Абдулла, Эҳсон Ҳаддад, Ан-Насиб Абдуллоҳ, Язан Ал-Араб, Муҳаммад Али Ҳашеш, Одаи Сайфи, Фадел Ҳассан, Абдулраҳмон Баҳа, Файсал Баҳа, Муса Тамари (Ал-Дардеҳ, 60), Али Олван.

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Қобилов (Абдулла Абдуллаев, 46) Достон Турсунов (Ҳусниддин Алиқулов, 60), Иброҳимхалил Йўлдошев (Фаррух Сайфиев, 60), Отабек Шукуров, Акмал Мозговой, Шаҳбоз Умаров, Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Амонов, 46), Ойбек Бозоров (Игорь Сергеев, 60), Элдор Шомуродов (Азиз Ғаниев, 73)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар