13.10.2021 15:38
14971
«Ньюкасл»ни сотиб олган саудияликлар яна бир гранд клубни қўлга киритмоқчи

Саудия Арабистони инвестициялар фонди Европанинг яна бир гранд клубини сотиб олишни мўлжалламоқда.

Calciomercato’нинг Libero нашрига таяниб хабар беришича, саудияликлар Италиянинг амалдаги чемпиони «Интер»ни сотиб олишни режалаштирмоқда. 

Саудия Арабистони Қироллиги вакиллари «Интер» клуби эгаси саналмиш хитойлик Чжанлар оиласи вакиллари билан учрашиб, музокара ўтказган. Милан клубининг хитойлик эгалари «Интер»ни 1 миллиард еврога нархлаган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада саудияликларга тегишли бўлган PCP Capital Partners ва RB Sports & Media компаниялари «Ньюкасл»ни сотиб олишган эди. Клубнинг 14 йиллик эгаси Майк Эшли «Ньюкасл»ни 300 миллион фунтга сотишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар