13.10.2021 15:56
1936
Теглар
«Милан» «Рома» собиқ дарвозабони билан келишувга эришди

«Рома» клуби собиқ дарвозабони Антонио Миранте фаолиятини «Милан»да давом эттиради, дея ёзмоқда Football Italia.

«Россонерлар» 38 ёшли дарвозабон билан мавсум якунига қадар келишувга эришган. Миранте чоршанба куни Миланда тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, «Милан» жамоанинг асосий дарвозабони Майк Меньян жароҳати ва жарроҳлик амалиётини ўтказиши сабабли бир ой вақт давомида клубга ёрдам бера олмаслиги боис Мирантени таклиф этишга қарор қилган.

Миранте миланликлар сафига эркин агент сифатида қўшилмоқда. У ёзда «Рома» клубини тарк этгач, ҳозиргача жамоасиз эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар