13.10.2021 19:01
5939
«Marca» «Олтин тўп» ғолиби ҳақида ўтказган сўровномада Бензема Мессини ортда қолдирди

«Marca» нашри веб-сайти орқали кузатувчилар орасида «Олтин тўп» номзодларидан ким ушбу совринга ҳақлилиги ҳақида сўровнома ўтказди. 

Овоз бериш якунларига кўра, «Реал» ҳамда Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 38 фоиз овоз билан ғолибга айланди. У энг яқин таъқибчиси Лионель Мессини 1 фоизга ортда қолдирди. 

Маълумот ўрнида, «Marca» нашри Мадридда фаолият олиб боради ва улар берадиган ахборотнинг аксарияти «қироллик клуби» хусусида бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар