13.10.2021 18:48
866
«Барселона» Педри билан янги шартнома имзолашга яқин

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Барселона» яримҳимоячи Педри Гонсалес билан янги шартнома масаласида келишувга эришган. 

Янги шартномага кўра, испаниялик футболчининг товон пули 1 млрд евро этиб белгиланади. 18 ёшли футболчи Каталаония клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекади. 

Клуб расмий сайти тез орада ушбу хабарни эълон қилиши кутилмоқда. 

Маълумот учун, Педри 2019 йилда «Лас Пальмас»дан харид қилинган ва 2020 йил ёзида клуб таркибига келиб қўшилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар