13.10.2021 18:53
4702
Агуэро ўртоқлик ўйинида 30 дақиқа ўйнади ва «Барса» учун гол урди

Серхио Агуэро «Барселона»нинг бугунги машғулотлар доирасида Испания 3-дивизиони вакили «Корнелья»га қарши беллашувида 30 дақиқа ҳаракат қилди. 

Норасмий дебютини амалга оширган аргентиналик ҳужумчи янги жамоаси таркибидаги илк голини уришга ҳам эришди. Ўйин расмий ўртоқлик учрашуви мақомида ўтмаган. Лекин испан нашрларининг ёзишича, Ла Лига ва ЕЧЛнинг навбатдаги беллашувларида Агуэро «Барселона»га ёрдам бера олади. 

Жамоа вингери Усмон Дембеле ҳам жароҳатидан деярли фориғ бўлган. Аммо у бугун бўлиб ўтган «Корнелья»га қарши назорат ўйинида майдонга ташланмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар