13.10.2021 12:06
9372
Абраҳам «Ювентус»га қарши ўйин олдидан жароҳат олди

Англия миллий жамоаси форварди Тэмми Абраҳам ЖЧ-2022 саралаш ўйини доирасидаги Венгрия (1:1) билан баҳсда жароҳат олди.

76-дақиқада ўйинга туширилган Тэмми 89-дақиқада учрашувни давом эттира олмай, майдонни тарк этди. Ҳужумчи Римда тиббий текширувдан ўтгач, унинг ҳолати ойдинлашади. «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Туриндаги ўйинда Абраҳам ўрнига Элдор Шомуродовни асосий таркибга тушириши мумкин.

Маълумот учун, А Серия доирасидаги «Ювентус» - «Рома» ўйини 17 октябрь, якшанба куни соат 23:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар