12.10.2021 17:30
5032
ЖЧ-2022 саралаши. Япония Австралиядан устун келди

Бугун, 12 октябрь куни Осиёнинг бир қатор стадионларида ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Дастлабки баҳс кунчиқар мамлакатда Япония ва Австралия ўртасида ўтди. Унда майдон эгалари океанияликлар устидан ғалаба қозонишди – 2:1. Азиз Бекхичнинг 85-дақиқадаги автоголи мезбонларга уч очко келтирди.

Натижада, Япония 4 ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринда қолди. Австралия мағлубиятга қарамай, ҳозирча 9 очко билан пешқадам бўлса, Саудия Арабистони 3 ўйиндан кейин 9 очко билан 2-ўринда бормоқда. Улар бугун Хитойга қарши тўп суришади.

ЖЧ-2022 саралаши. Осиё.
«В» гуруҳи. 4-тур

Япония - Австралия 2:1
Голлар: Ао Танака 8, Азиз Бехич 85, автогол - Айдин Хрустич 70.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар