12.10.2021 08:04
2649
Валерий Карпин: «Россияни 1-ўринда кўриш ёқимли. Қатарга муаммосиз бориш учун Хорватиядан кўпроқ очко йиғиш керак»

Россия миллий жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Словенияга қарши ўйиндан (2:1) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Муҳим ғалабага эришдик. Россияни гуруҳ пешқадами сифатида кўриш ёқимли. Кийиниш хонасида футболчиларнинг «Валера, Валера» дея қўшиқ куйлашгани сафардаги ғалаба билан боғлиқ. Ҳамма ғалабадан жуда қувонган эди.

ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш учун нима иш қолди? Қатарга муаммосиз бориш учун аввало Хорватиядан кўпроқ ёки бир хил очко йиғиш керак. Уларга қарши сафар ўйинимиз муҳим аҳамиятга эга», - дейди Карпин «Матч ТВ» билан суҳбатда.

Маълумот учун, Россия Карпин қўл остидаги 5 ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, 19 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. 2-ўриндаги Хорватия ҳисобида 17 очко мавжуд. Россия кейинги турда Кипрни қабул қилса, сўнгги турда Хорватия меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар