12.10.2021 13:28
5110
«Реал» Франция миллий жамоаси яримҳимоячисини таклиф қилмоқчи

«Реал» клуби «Монако» ва Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Орельен Тчуамени учун курашга қўшилди.

Marca хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти 21 ёшли хавбекни анчадан буён кузатиб бормоқда. «Реал» ёзги трансфер ойнасида «Монако»га таклиф жўнатмоқчи. 

Тчуамени 2020 йилда «Бордо»дан 18 миллион евро эвазига монаколиклар сафига ўтганди. Ўтган ойда Франция миллий жамоаси сафида дебютини ўтказган Тчуамени 10 октябрь куни Миллатлар лигасида Испанияга қарши ўйинда (2:1) асосий таркибда майдонга тушди.

Аввалроқ, франциялик яримҳимоячига «Ювентус» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар