12.10.2021 13:17
3632
«Ньюкасл» «Милан» яримҳимоячисини таклиф этмоқчи

«Ньюкасл» клуби «Милан» яримҳимоячиси Франк Кессьега қизиқиш билдирмоқда, дея ёзади Tuttosport.

Жорий мавсум якунида миланликлар билан шартномаси ниҳоясига етадиган ушбу хавбекни «Ньюкасл» клуби раҳбарияти Англияга олиб келмоқчи. «Милан» билан ҳали шартномасини узайтирмаган Кессье қишки трансфер ойнасида ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Акс ҳолда Франк ёзда эркин агент сифатида Миландан кетади.

Маълумот учун, Кессье А Серия жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушган. «Ньюкасл» АПЛ 7-туридан кейин турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, «Ньюкасл» «МЮ» яримҳимоячилари Жесси Лингард ва Донни ван де Бекга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар