12.10.2021 18:50
2765
Каннаваро: «Олтин тўп»га даъвогарлар орасида 5 нафар италияликнинг борлиги қувонарли, аммо барибир Месси совринни ютади»

Италия миллий жамоаси собиқ ҳимоячиси, 2006 йилги «Олтин тўп» соҳиби Фабио Каннаваро италиялик футболчиларнинг соврин учун курашдаги имконияти ҳақида гапирди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар орасида 5 нафар италияликнинг борлиги қувонарли ҳолат. Чунки бу совринга мен эга чиққан 2006 йилдан буён Италиядан бунча номзод бўлмаганди. 

Даъвогарлар орасида Жоржиньо ҳаммадан ҳам кўра, совринга кўпроқ муносиб. Аммо якунда «Олтин тўп»ни барибир Месси ютишига ишонаяпман. Барелла, Бонуччи, Кьеллини ва Доннарумманинг рўйхатда борлиги мантиқан тўғри, улар бунга муносиб. Кьеза ҳам бу рўйхатдан жой олиши керак эди», - дейди Фабио Каннаваро.

Маълумот учун, «Олтин тўп» соврини 29 ноябрь куни Парижда топширилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар