12.10.2021 11:03
1781
Иван Перишич: «Амалдаги финалчи сифатида ЖЧ-2022га боришимиз шарт. Россия билан сўнгги ўйин йўлланмага ойдинлик киритса керак»

Хорватия миллий жамоаси яримҳимоячиси Иван Перишич Словакия билан ўйиндаги дурангдан (2:2) кейин ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари ҳақида гапирди.

«Натижадан хафамиз, аммо ўйинимиздан фахрланишимиз мумкин. Жамоа характер кўрсатди. Шунга қарамай, хатолар туфайли очко йўқотганимиз яхши бўлмади. Ютишимиз керак бўлган баҳсларда кўп очколарни йўқотдик. 

ЖЧ-2022га чиқиш имконияти? Жаҳон чемпионатининг амалдаги финалчиси сифатида Қатарга боришимиз шарт. Фикримча, Россияга қарши сўнгги тур учрашуви ҳал қилувчи ўйин бўлади», - дейди Перишич.

Маълумот учун, Хорватия Россиядан икки очко ортда қолган ҳолда гуруҳда 17 очко билан 2-ўринда бормоқда. Хорватия – Россия ўйини 14 ноябрь куни ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар